

Фармонга кўра, Туркманистоннинг "Ватанга муҳаббати учун" медали билан клуб директори Арсланмират Аманов, бош мураббий Владимир Байрамов, жамоа мураббийи Ахмет Аллабердиев, дарвозабонлар мураббийи Павел Матус ва катта маъмур Константин Григорянц тақдирланди.


Клубнинг 10 нафар футболчиси ҳам нуфузли давлат мукофоти билан тақдирланди: дарвозабон – Расул Чариев, ҳимоячилар – Гуйчмират Аннагулиев ва Мекан Сапаров, ярим ҳимоячилар – Ахмет Атаев, Велмират Баллаков ва Мирза Бекназаров, ҳужумчилар – Язғилич Гурбанов, Дидар Дурдиев ва Бегенч Акмаммедов.
"Андижон" 17 сентябрь куни ОЧЛ 2 доирасида "Арқадағ" майдонига сафар уюштириб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.



