

Мутахассис Аргентина футбол федерацияси билан шартномани узайтирди ва камида ЖЧ-2026гача терма жамоада қолади.
Скалони 2018 йилдан бери Аргентинада ишламоқда. Жамоа унинг қўл остида 2021 йилда Америка Кубоги, 2022 йилда Финалиссима ва мундиалда ғалаба қозонди. Шу билан бирга аргентиналиклар 36та ўйинлик мағлубиятсиз серияга эришишди.




