UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Испания. 26 зарба йўлланган ўйинда "Севилья" Бильбаода иродали ғалабага эришди  0 02:44Италия. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 02:31Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?  3 02:17"Манчестер Юнайтед" - АПЛда кетма-кет тўрт ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришган илк жамоа  3 02:11Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди  28 00:48РПЛда "Рубин", А Серияда "Удинезе" ғалабага эришди  0 00:35АГМК жамоаларидан супер барқарорлик  3 00:29Испания. Тур марказий учрашуви асосий таркиблари маълум бўлди  0 00:13"Верона" - "Интер". Асосий таркиблар маълум  0 23:59АПЛ. Моуринью "Борнмут"ни, Анчелотти "Саутгемптон"ни юта олмади  2 23:41Чақмоқ урган 16 ёшли дарвозабон борасида ажойиб хабар  2 23:19АПЛ. "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум  14 23:10Марсело ўрнига Азар  0 22:54Погба: "Биз ўтган ўйинларни ёддан чиқаришимиз керак"  3 22:39Давид Силва: "Манчестер Сити"ни доимо соғинаман"  3

Аргентинага Симеоне керак. Аммо у Мессидан кейин келади Янгиликлар

Аргентинага Симеоне керак. Аммо у Мессидан кейин келади

Копа Американинг икки учрашувидан сўнг фақатгина дангаса инсон Аргентинага янги мураббий кераклиги ҳақида ёзмади.

Бизни ҳам дангасалар сафига қўшманг. Ҳа, керак.


Аргентинага мос мураббий бор, фақат у Мадридда яшайди, Милан жамоаси раҳбарлари уни ўз клубида кўрмоқчи, бу мутахассиснинг исми Диего Симеоне. Мураббийнинг фикрича, унинг клубдаги ишлари якунлангани йўқ, шу сабабли ҳозирча у Аргентинани бошқармоқчи эмас.


Бу ерда савол туғилади: Мессичи, икки етакчи бир жамоада ишлай оладими ёки "икки қўчқорнинг боши бир қозонга сиғадими"? Месси - тажрибали рассом. Буни тан олмасликнинг иложи йўқ, бироқ "Барселона"нинг идеал тизими туфайли у мана шу даражага етди.


Ҳозирги Аргентина терма жамоасида ҳеч қандай тизим йўқ. Сампаоли даврида ҳам жамоа жаҳон чемпионатида ҳеч нарсага эриша олмади. Месси "Барселона"дан ташқари ҳар қандай жамоада ёқимли бош оғриққа айланади. Баъзида ширини кўп, баъзида эса оғриғи.


Сизнинг хабарингиз бўлган баъзи фикрларга кўра, техник зонада ким туришидан қатъий назар терма жамоани Месси бошқаради. Аслида бундай эмас. Ўзингизни Скалони ўрнига қўйиб кўринг. Сизга жамоани ишонишди, таркибда дунёнинг энг яхши футболчиси бор. Сиз ўз футболчиларингизни майдонга туширишингиз мумкин, аммо ичингиздаги бир овоз шундай дейди: "Уни майдонга тушир, Лео ўз ишини яхши билади". Мессининг муаммоси ҳам шунда. 


Лео Аргентина терма жамоасида обрў, машҳурлик борасида ўзига тенг мураббийни учратмади. У кимга қулоқ солишни, кимга иш буюришни билмаяпти. Уни эгоист дейиш нотўғри. Мессининг ўзи шу нарсадан азоб чекади. Месси ва терма жамоага ўзига ишонган тизим устаси керак. Сампаол шунга ўхшаш мутахассисдек кўринганди, аммо...


Аргентина мураббийлар мактаби мутахассисларга бой. Бу мактаб битта эмас, иккита ёки учта. Менотти мактаби мавжуд. У импровизацияга асосланган. Билардо мактаби эса рақиб ўйинига мослалишга қаратилган. Учинчи мактаб Бьелсаники. Бу тизим математик аниқликка қаратилган.


Ҳозир ҳам танлов бор. Месси "Барселона"даги Гвардиола услубини қўллаши керак. Аммо ҳозирги "Барса" ҳам ўша даврдаги жамоага айланишда катта қийинчиликларга дуч келаётганини кўриб турибмиз. Аргентина ҳақида нима дея олардик? Жамоанинг асосий қуроли - имровизация. Бироқ бу қуролдан ўқ чиқмаяпти.


Билардо услуби (рақиб ўйинига мослашиш)га ўтиш керак дейсизми? Бунинг иложи йўқ, чунки ҳозирги таркиб билан буни уддалаб бўлмайди.


Симеонени олиб келиш, 100% ғалаба дегани эмас, чунки унда ҳам "90 дақиқа ичида ғалаба қозониш" китоби йўқ. У аввалига селекция билан шуғулланиши керак. Бироқ у рақибга мослашишда қийналмайди, чунки унинг ҳозирги тизими шундай.


Симеоненинг асосий душмани вақт бўларди. Йилига 10-12та учрашув жуда кам. Ундан тезда натижа талаб қилиш ҳам нотўғри. Диего Табарес каби Аргентинанинг бутун тизимини терма жамоаникига мослаштириши керак бўларди. Шундагина меноттизм ва билардизм орасидаги чалкашлик якунига етарди.


Месси Симеоненинг душманига айланмайди. Лео камроқ югураётганини ҳамма пайқаган бўлса керак. Бунга сабаб футболчининг ёши эмас. Шунчаки уни югуришга мажбурлашмаяпти.


Бироқ Симеоне ва Месси жамоаси бўлмайди. Мутахассис банд. Диего терма жамоага келганда, Лео унда бўлмайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг