

Ҳозирда “Атлетико Минейро” бош мураббийи бўлган Хорхе Сампаоли “Марсель”ни бошқаришга розилик билдирди. Бироқ, Бразилия чемпионатида мавсум якунланишига 4 тур қолгани туфайли Сампаолининг Франция келиши бироз кечикиши мумкин. “Марсель” спорт департаменти эса мутахассисга вақт бермоқчи, аммо клуб раҳбарияти бунга рози эмас.
Аввалроқ, италиялик мутахассис Маурицио Сарри Лига 1 жамоасини бошқаришни истамаганди.



