Аргентина терма жамоаси бош мураббийи олган жароҳатларини кўрсатди

Aslanov Jasurbek
9 апр 2019
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони "твиттер"даги саҳифасида машина билан тўқнашувда олган жароҳатларини кўрсатди.

Бугун, 9 апрель куни Скалони велосипедда сайр қилаётган пайтда уни машина уриб кетгани маълум бўлди. Воқеа натижасида мутахассис жиддий жароҳат олгани йўқ ва у тезда касалхонани тарк этди.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийини машина уриб кетди. Машинани унинг дўсти бошқараётган эди

Скалони "Твиттер"да олган жароҳатларини кўрсатиб, унга соғлик тилаганларга миннатдорчилик билдирди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/lioscaloni