

Аргентиналиклар ҳимоячиси Лисандро Мартинес терма жамоа мундиал ғолиби бўлса, футболчилар эсдалик сифатида татуировка чиздиришга келишиб олишгани ҳақида айтди.
“Кечки овқат вақтида агар ҳаммаси яхши бўлса, ушбу тарихий натижага атаб татуировка чиздиришни хоҳлаймиз деб келишиб олдик. Ваъда бердик. Татуировка қандай бўлишини ҳали ҳал қилмадик, бу борада баҳслар давом этди. Кимдир ЖЧ кубогини, кимдир сана ёки араб тилида ёзилган бирор сўзни хоҳлади, турли ғоялар бор эди”, дейди Мартинес.



