

"Арда Туран январгача майдонга қайтса жуда хурсанд бўларди. Лекин бу қийин масала. Шунга қарамай ФИФАнинг бу борадаги қарорини кутамиз. Туран ўтган ҳафтада терма жамоа сафида майдонга тушди. Туран "Барселона"даги рақобатга тайёр. Мижозим ҳам жисмонан, ҳам руҳан бунга тайёр дея оламан. Тўғри, 6 ой майдон ташқарисида қолиб кетиш қийинчилик туғдиради. Лекин "Барселона"даги ажойиб муҳит ҳозирда унга ёрдам бермоқда. Бу борада унинг омади чопган", - дейди Ахмет Булут.



