Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас
05 фев 14:27
Янгиликлар
Арбелоанинг ишончи сўнди: "Реал" етакчиси энди дахлсиз эмас
2026 йил эндигина бошланди, аммо "Реал" аллақачон бир қатор шов-шувли мағлубиятларни қабул қилиб улгурди — "Альбасете" ва "Бенфика" билан ўйинлардаги фиаско шулар жумласидан.
Шу ҳолатда "қаймоқранглилар" бош мураббийи Альваро Арбелоа оғир қарорлар қабул қилишга мажбур бўлмоқда.
Хаби Алонсо даврида янги ҳимоячи Альваро Каррерас дахлсиз ҳисобланарди. У учун "Бенфика"га 50 млн евро тўланган ва соғлиғи йўл қўйган пайтда у доим 90 дақиқа ўйнаган футболчилардан бири эди.

Бироқ AS нашри маълумотларига кўра, "Бенфика"га қарши мағлубиятдан кейин Каррерас бу мақомни йўқотди. Ушбу дам олиш кунлари "Райо Вальекано" билан баҳсда Арбелоа уни захирада қолдириб, чап қанот ҳимоясида Эдуардо Камавингага ишонч билдирди.
Эндиликда Каррерас майдонга чиққан ҳар бир дақиқада ўз салоҳиятини исботлашига тўғри келади. Шу билан бирга, Арбелоа тахминан 1 ойга сафдан чиққан Жуд Беллингемсиз ҳам жамоани бошқаришга мажбур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Realga kelsak 2 yil oldin YECHL yutdi oxirgi 10 yilda qanchadur yutdi esimda ham yo'q