

"Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухонинг калла суягида дарз кетиш борлиги аниқланди. Рональд "Атлетико"га қарши ўйинда бошидан қаттиқ зарба қабул қилиб олганди.
Зарбага қарамай, Араухо ўйинни якунлаб қўйганди. Текширувлар эса футболчининг калла суягида зарбанинг асорати қолганини кўрсатди. Футболчи "Жирона"га қарши ўтказиладиган 16-тур ўйинини ўтказиб юбориши кутилмоқда.




