"Арал Самали" лойиҳаси бир йилга ҳам етмадими? Қорақалпоғистонга катта футбол керак эмасми?

Narzulla Saydullayev
6 окт 2021
Хабарингиз бор, Қорақалпоғистоннинг "Арал Самали" клуби 2021 йилги мавсумни истисно тариқасида Про лигада ўтказмоқда.

2020 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукусга ташрифи чоғида "Арал Самали" жамоасини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳақида қарор лойиҳаси тайёрлансин. Агар кун келиб "Арал Самали" Суперлигада ўйнай бошласа мен ҳам бутун қорақлпоқ халқи билан бирга жамоага мухлислик қиламан", - деб айтганди. 



Жамоага эътибор ўзгариши учун умид пайдо бўлди ва "Арал Самали" 2021 йилги мавсумни Про лигада бошлади.

Олинган маълумотларга кўра, 2 октябрь куни Арал самали U-14, U-16, U-18 жамоалари билан мусобақада ўйнай олмаслиги борасида хат жўнатди. Хатда асосий таркибнинг ҳам сафар учрашувларида иштирок этиши ҳам сўроқ остида экани кўрсатилган.

Ўз-ўзидан Қорақалпоғистонга катта футбол керакми ёки йўқми деган савол пайдо бўлади. 


Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia