Араблар Бенжамин Уильямснинг тайинланувидан норози

Narzulla Saydullayev
18 янв 2015
Хабарингиз бор, бугунги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинни австралиялик ҳакамлар бошқариб боришади.
Олинган маълумотларга кўра, араблар учрашувда Бенжамин Уильямс ишлашидан норозилар.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳакам Саудия Арабистонининг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги 6та ўйинда ишлаган. Шулардан 3тасида Саудия Арабистони ютган, қолган учта учрашувда дуранг ўйнаган.


Осиё Кубоги. "B" гуруҳи
3-тур. 18 январь
Ўзбекистон - С.Арабистони
Бош ҳакам
: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Мэттью Крим, Пол Гетранголо (иккаласи - Австралия)
Захира ҳаками: Аммар Али Ал Жунайби (БАА)
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia