АҚШда ҳакам ўртоқлик учрашувида видеолавҳани кўриб Вильяга қизил карточка кўрсатди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017
"Нью-Йорк Сити" ҳужумчиси Давид Вилья "Хьюстон Динамо"га қарши назорат учрашувида ўйиндан четлатилди.

Биринчи бўлим охирида испаниялик Эй-Жей Делагарса билан жанжаллашиб қолди.

Учрашув бош ҳаками аввалига 35 ёшли Вильяга сариқ карточка кўрсатди, аммо видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, қоидабузарни четлатди. Учрашув "Нью-Йорк Сити"нинг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Вилья четлатилишидан олдин ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

ФИФА 2016 йилнинг ёзидан бери ушбу чемпионатда такрорий видеолавҳалар тизимини синовдан ўтказмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal