

Трансфер нархи маълум қилинмаган. 24 ёшли АҚШ терма жамоаси футболчиси 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Америкалик янги жамоасида 23-рақам остида ўйнайди.
"Сельта"га ўтиш мен учун жуда кўп нарсани англатади", — дейди Де ла Торре.
Футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.




