АПЛнинг уч клуби Лаутаро учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
14 май 2021
"Интер" форварди Лаутаро Мартинес "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Бу клублар имконият пайдо бўлганда, футболчи билан шартнома имзолашга тайёрлар.

Молиявий муаммолар сабаб "Интер" ҳали Лаутарога шартномани узайтиришни таклиф қилмади.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal