АПЛнинг уч клуби Адебайор учун курашади

Alisher
29 янв 2020
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Того терма жамоаси ҳужумчиси ҳозирда эркин агент мақомида юрибди.

Хабарларга кўра, футболчи билан шартнома имзолашга тайёр бўлиб турганлар орасида "Астон Вилла", "Ньюкасл" ва "Брайтон" клублари бор.

Қизиғи, 35 ёшли футболчи АПЛда ўйнамоқчи. Адебайор чемпионатдаги голлари сонини 100тага етказмоқчи, ҳозир унда голлар сони 97та.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг бундан олдинги клуби "Кайсериспор" бўлган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun