

Қайд этилишича, энг кўп фаолликни Бирмингем клуби намойиш этмоқда. Ҳужумчини жамоа бош мураббийи Унаи Эмери шахсан ўз сафига қўшиб олмоқчи. Манбанинг қўшимча қилишича, "Барселона" босслари Торресни 35-40 млн еврога сотишга рози бўлади.
Ферран Торрес "Барселона" сафида жами 145 та учрашув ўтказиб, уларда 38 та гол ва 16 та ассист қайд этган. Transfermarkt портали испанияликни 28 млн еврога баҳоламоқда.



