

“Порту” ҳужумчиси Мусса Мареганинг хизматларига АПЛнинг бир йўла уч жамоаси — “Вест Хэм”, “Лестер” ҳамда “Вулверхэмптон” қизиқиш билдирмоқда. Унинг шартномасидаги товон пули 40 млн евро қилиб белгиланган.
Португалия чемпионатининг 2018/19 йилги мавсумида Марега 11 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширди.



