

Daily Mirror хабарига кўра, 18 ёшли англияликка АПЛнинг топ-жамоалари жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда у учун "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Тоттенхэм" каби жамоалар кураш олиб боришмоқда. Манбага қараганда, дортмундликлар футболчини 150 млн еврога баҳолаган.
Санчо 2017 йилнинг ёзида 9 млн евро эвазига "Манчестер Сити"дан "Боруссия"га ўтганди. У бу мавсумда жамоаси таркибида 10 ўйинда 9 голга ассистентлик қилди ва 1 гол урди.