АПЛда VAR бекор қилинмайди

Sherzod Nurmatov
5 июн 2024
"Вулверхэмптон"нинг таклифи клуб йиғилишида рад этилиши кутилмоқда.

"Вулверхэмптон"нинг АПЛдаги ўйинларида VAR тизимини бекор қилиш таклифи қабул қилинмайди, деб хабар берди "The Telegraph".

Маълум қилинишича, 6 июнь, пайшанба куни АПЛ клубларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтади ва унда "бўрилар"нинг таклифи бўйича овоз бериш ўтказилади. Улар рад этилиши кутилмоқда, чунки бошқа клублар VARни сақлаб қолишни хоҳлашади.

Олдинроқ кузда АПЛда офсайдларни яримавтоматик аниқлаш, шунингдек, VAR қарорларини стадионда оммага мурожаат қилиш тизимлари орқали трансляция қилиш жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph