UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  15 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   21 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди Янгиликлар

АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди

АПЛнинг 9-тури доирасидаги "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 2:1

27 октябрь, 19:00 | "Стадион Лондон"

Голлар: Саммервил (74), Каземиро (81), Боуэн (90+2).

Вест Хэм – Фабианьски, Эмерсон, Килмен, Мавропанос (Тодибо, 46), Уан-Биссака, Родригес, Альварес, Солер (Саммервилл, 46), Лукас Пакета (Соучек, 46), Боуэн, Антонио (Ингз, 71).

Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи (Линдельоф, 84), Мартинес, де Лигт, Диогу Далот, Каземиро, Эриксен (Зиркзе, 79), Гарначо, Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Диалло, 59), Хейлунд.

Огоҳлантириш: Лукас Пакета (25), Мавропанос (30), де Лигт (59), Саммервилл (74).

Вест Хэм

Крисенсио Саммервиль - 74', Джеррод Боуэн - 90'

Премьер-лига . 9-тур

27/10/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Каземиро - 81'

Стадион: London Stadium, 62474 томошабин

Бош ҳакам: David Coote

45'
90'
25'  Лукас Пакета
30'  Константинос Мавропанос
46'  Лукас Пакета (Томаш Соучек)
46'  Карлос Солер (Крисенсио Саммервиль)
46'  Константинос Мавропанос (Жан-Клер Тодибо)
71'  Майкл Антонио (Дэнни Ингс)
74'  Крисенсио Саммервиль
74'  Дэнни Ингс
74'  Крисенсио Саммервиль
90'  Джеррод Боуэн
90'  Гидо Родригес (Аарон Крессуэлл)
90'  Эмерсон
90'  Аарон Крессуэлл
59'  Маттейс де Лигт
59'  Маркус Рэшфорд (Амад Диало)
79'  Кристиан Эриксен (Джошуа Зиркзе)
81'  Каземиро
81'  Джошуа Зиркзе
84'  Нуссаир Мазрауи (Виктор Линделеф)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! АПЛнинг шармандали ҳакамлиги билан ёдда қолди бу ўйин.

90+12. УХХХХХХХ! Брунунинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90+9. УХХХХХ! Гарначо рақиб жарима майдончаси ичига кирганди. Ван-Биссака подкати билан тўпни рақибидан юлиб олди.

90+9. ЗАРБАААААА!! Ҳисоб 3:1га етиши мумкин эди. Эмерсоннинг зарбасини Онана боши билан қайтарди.

90+7. МЮ ҳужумга ўтди. Далотнинг қанотдан узатмасини Фабианьски ушлаб олди. "Вест Хэм" тўлиқ таркиб билан ҳимояга ётиб олган.

90+2. ГОООООООООЛЛЛЛ!! "Вест Хэм" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетмоқда! Боуэн гол муаллифи!

Ўйинга 12 дақиқа қўшилибди. Пенальти вазияти шунчаки шармандалик

89. ПЕНАЛЬТИ! МЮ дарвозаси томон! Жуда оддий вазият, менимча, бу оддий ўйин ҳолати. Пенальти белгилаш учун етарли эмасди. АПЛ ҳакамлари - ўзга олам

88. ВАР ишга тушди. МЮ дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

85. Диаллонинг зарбасини Фабианьски ушлаб олди.

84. Мазрауи жароҳат олди ва ўрнига Линдельоф майдонга туширилди.

81. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Каземиро ҳисобни тенглаштирмоқда!

77. УХХХХХ!! "Юнайтед"нинг зарбаларидан кейин тўп шунчаки дарвозага киришни истамаяпти.

"Юнайтед" биринчи бўлимда урмаган вазиятлари учун жазосини олди. Ва бу ҳақли бўлди.

74. ГООООООЛЛЛЛЛ!! САММЕРВИЛ! Ҳисоб очилди! "Вест Хэм"нинг илк аниқ зарбаси голга айланди!

70. Ҳозирча иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар тарафида бўлиб турибди.

67. Диалло ҳужумга ўтди ва Килманни алдаб, зарба бермоқчи бўлди. Ҳимоячи алданмади.

65. Қанотдан узатилган тўп учун курашда баланд бўйли Соучек Лисандродан устун келди ва дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

60. "Юнайтед"да илк ўзгариш бўлди. Бир соатлик имкониятдан унумли фойдалана олмаган Рэши алмаштирилди ва Диалло ўйинга қўшилди.

59. Де Лигт сариқ карточка ишлаб олди.

57. ЗАРБААААААА!! Хейлунднинг зарбасини Фабианьски қайтарди!

55. "Вест Хэм"нинг ўйиндаги илк хавфли зарбаси. Антонио жарима майдончаси чизиғи устидан Онана дарвозасига зарба берди. Ноаниқ. Ҳозирча лондонликлар аниқ зарба беришганича йўқ.

54. Рэшфорднинг қанотдан узатмасини Гарначо рақиб дарвозаси яқин бурчагига киритмоқчи бўлди. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

52. Энди "Вест Хэм" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Боуэн зарба бериш нуқтасига келганида Мазрауи тўпни олиб қўйди.

51. МЮ ҳужумга ўтди. Эриксеннинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

48. Онана жароҳат олди.

47. "Вест Хэм" бўлимни юқори нотада бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимда xG бўйича кўрсаткич: 0,04 - 1,48. Манкунианликлар камида битта гол уришлари керак эди

Танаффус!

45. ЗАРБАААААААА!!! ФАБИАНЬСКИИИИИ!!! Каземиронинг боши билан йўллаган зарбасини Лукас қийинчилик билан қайтарди. Энг қизиғи Далот бир метрдан бўш қолган дарвозага зарба беришга улгурмади.

44. Гарначо қанотдан ҳужумга ўтди ва дарвоза ёнидаги Хейлунд томон тўпни оширди. Эмерсон жамоасини қутқарди.

41. Лисандро Мартинес жароҳат олди.

40. УХХХХХХХ!!! Эриксеннинг бурчакдан узатган тўпини Фабианьски ушлаб олиш чоғида хатоликка йўл қўйди ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Бугун ҳам манкунианликларнинг куни бўлмаяпти.

37. МЮ жарима зарбасига эга бўлди. Брунунинг зарбаси "девор"дан ўтмади.

33. НИМАААААААА! Буниси ошиб тушди. Далот бўм-бўш дарвозага гол ура олмади. Қандай қилиб!? Ҳисоб ҳозиргача камида 3та тўп фарқи билан бўлиши керак эди...

31. Ғалати ҳолат. Гарначога қарши Мавропанс фол ишлатди ва сариқ карточка олди. Бу ерда оффсайд қайд этилган бўлса-да, сариқ карточка бекор қилинмади. АПЛ ҳакамлари - ўзга олам.

28. "Вест Хэм" босим бошлади. Лекин вазиятлар зарба билан якунланганича йўқ.

23. Антонио бир вақтлар бурчакдан МЮ дарвозасига гол урганди. Шу ишини такрорламоқчи бўлди. Бурчакдан айлантирма траекторияда дарвоза томон зарба йўллади. Онана тўпни ушлаб олди.

21. Рэшфордда вазият! Фабианьски билан яккама якка ҳолатга чиқиб борган Маркус зарба беришга бир он қолганида тўпни ҳам ўзини ҳам йўқотиб қўйди.

13. "Юнайтед" тахминан 20 сония ичида иккита вазиятни йўқ қилди. Аввалига Хейлунд бир метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Кейинчалик Брунунинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Ҳозирча майдонда "Юнайтед" кучлироқдек кўринмоқда.

12. "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Антонионинг қанотдан узатмасини Онана ушлаб олди.

8. Гарначооооо! Рэшфорднинг суперпасидан кейин Алехандро рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

5. Рэшфорд ҳужумдаги шериги Бруну томон ҳаволатиб тўпни оширди. Фернандеш тўпга ета олмади.

2. УХХХХХХ!! Ҳисоб очилиши мумкин бўлганди! Гарначонинг зарбаси устунни ва Фабианскининг тиззасини титратди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛнинг 9-тури доирасидаги "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика