

Бу "қироллик клуби"да тўққиз йилни ўтказган футболчи учун жуда муҳим лаҳзалар эди.
"Пулни деб кетиб, энди кўз ёшга нима бор?" , — деб изоҳ қолдирди Габриэль Агбонлахор , бугунги кунда мутахассис бўлиб фаолият олиб бораётган "Астон Вилла"нинг собиқ футболчиси.
Қизиғи, Каземиро "Реал" билан беш марта Европа Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди. Агбонлахор эса ўз навбатида профессионал фаолияти давомида бирор марта ЕЧЛ ўйинида иштирок этмаган.
Бошқа бир фойдаланувчининг изоҳи анча ҳақиқатга яқинроқ эди: "Сен энди Фред ва Мактомини билан бир жамоада ўйнашинг кераклигини тушуниб, йиғлаяпсанми?". [Модрич ва Кроос ўрнига].



