АПЛ собиқ футболчиси фаррошни онасининг 400 минг фунт-стерлинглик заргарлик буюмларини ўғирлашда айблади ва унинг паспорт суратини ижтимоий тармоққа жойлади
15 июн 2023 22:11
Янгиликлар
АПЛ собиқ футболчиси фаррошни онасининг 400 минг фунт-стерлинглик заргарлик буюмларини ўғирлашда айблади ва унинг паспорт суратини ижтимоий тармоққа жойлади
Англия Премьер-лигасининг собиқ юлдузи Беник Афобе фаррошни онасига тегишли салкам ярим миллион фунт-стерлинг қийматга эга заргарлик буюмларини ўғирлаганликда айблади.
Ҳужумчининг таъкидлашича, воқеа 14 июнь куни онасининг уйида содир бўлган.
30 ёшли йигит ҳатто гумонланувчининг паспорт сурати, шахсий маълумотлари ва фотосуратини 1,2 млн обунага эга бўлган Instagram саҳифасига жойлаган.
Шунингдек, фаррошнинг уйни тарк этаётган камера видеоёзувларини TikTok саҳифасига юклаган.
Эслатиб ўтамиз, конголик футболчи "Арсенал", "Борнмут", "Сток Сити" клубларда ўйнаган. Ҳозирда у Дубайда истиқомат қилади.
Фикрлар