

У Англия профессионал футбол ассоциацияси (PFA) томонидан мухлислар ўртасида ўтказилган мавсум футболчиси учун сўровномада энг кўп овоз тўплади ва “Ман Сити” етакчиси Кевин де Брюйнени ортда қолдирди.
Қайд этиш жоизки, овоз бериш жараёнида АПЛдаги 20 та клуб сардорлари ва футбол экспертлари ҳам қатнашди.
Аввалроқ, 29 ёшли мисрлик Англия футбол журналистлари ассоциацияси (FWA) томонидан ҳам йил футболчиси деб топилганди. Шунингдек, унинг “Ман Сити” дарвозасига киритган тўпи Премьер-лига якунланган мавсумидаги энг чиройли гол сифатида қайд этилди.



