АПЛ Nike билан 25 йиллик ҳамкорликни тугатади
15 июл 2023 10:33
Янгиликлар
"The Athletic" хабарига кўра, Puma дунёнинг энг бой лигаси учун тўп ва бошқа экипировкалар етказиб берувчи сифатида Nike ўрнини эгаллайди.
АПЛ америкаликлар билан 2025 йилда тугайдиган шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Томонлар 2000 йилдан бери ҳамкорлик қилиб, кўплаб рамзий тўпларни яратдилар. Nike ҳакамларни кийинтирди ва турли ички тадбирларда экипировкалар билан таъминлади.
Puma Италия А Серияси ва Испания Ла Лигасини ўз ичига олган коллекциясига яна кучли бир гигангт лигани қўшади. Немислар аллақачон Англиянинг қуйи дивизионларини тўплар билан таъминламоқда, 2025/26 йилги мавсумдан эса уларнинг маҳсулотларини Премьер-лигада кўриш мумкин.
Фикрлар