АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм"га мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
29 сен 2018, 18:24
"Вест Хэм" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 7-тур учрашуви ҳисобини шу саҳифада кузатиб боринг.

Учрашувда ҳисоб 5-дақиқада очилди. Пабло Сабалета ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Фелипе Андерсонга етказди. Андерсон эса бир ҳаракат билан тўпни дарвозага тўғирлади ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Такрорий лавҳада Сабалета ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди.

43-дақиқа. Андрай Ярмоленко рақиб жамоа жарима майдончаси олдида зарба берди, тўп Линделёфга тегиб, дарвозадан жой олди. 2:0.

71-дақиқа. Маркус Рашфорд бурчакдан узатиб берилган тўпни товони билан дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди ва МЮ мухлисларида умид уйғотди.

74-дақиқа. Марк Нобл рақиб ҳимоячиларни кесиб ўтувчи узатмаси билан Марко Арнаутовични ажойиб позицияга чиқарди. Арнаутович бирга-бир вазиятда Давид де Хеани таслим этди. 3:1.




"Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед" 3:1

Голлар: 1:0 – 5 Фелипе Андерсон, 2:0 – 43, автогол Линделеф, 2:1 – 71 Рэшфорд, 3:1 – 74 Арнаутович.

"Вест Хэм": Фабианьски, Диоп, Бальбуэна, Масуаку, Райс, Фелипе Андерсон (Диангана, 90), Нобл, Ярмоленко (Снодграсс, 72), Обианг, Арнаутович (Антонио, 83), Сабалета.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф (Рэшфорд, 57), Погба (Фред, 70), Матич, Феллайни, Мактомини, Марсьяль (Мата, 71), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Янг (78).

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia