АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда киритилган голлар бўйича ҳаммадан олдинда

МЮ ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "қизил иблислар"нинг Премьер-лига сафар ўйинларидаги юбилей голига муаллифлик қилди.

Португалиялик футболчи АПЛ 28-тури доирасида "Эвертон"га қарши учрашувнинг 31-дақиқасида ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

Шундай қилиб, бу гол "Манчестер Юнайтед" учун АПЛ сафар учрашувларидаги 900-сига айланди. МЮ бу борада инглиз жамоалари орасида етакчи ҳисобланади.

Кейинги ўринларни қуйидаги жамоалар банд этишган:

2. "Арсенал" – 800

3. "Челси" – 776

4. "Ливерпуль" – 774

5. "Тоттенхэм" – 680


Манба: witter.com/SkySportsStatto