АПЛ. "Ман Юнайтед" Фергюсон кетганидан бери илк бор 6 та гол урди

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг 14-турида "Лидс"ни 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, "қизил иблислар" 2011 йилнинг август ойидан бери биринчи марта Премьер-лигада 6 та гол уришди. Ўшанда МЮ "Арсенал"ни 8:2 ҳисобида енгган эди.

2011 йилда "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган афсонавий Алекс Фергюсон бугунги ўйинни стадиондан туриб кузатди.


Манба: Squawka