UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  15 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  12 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" 1:1 (матнли трансляция)  55 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8

АПЛ. "Лидс" "Элланд Роуд"да "Челси"га жавобсиз 3та гол урди Янгиликлар

АПЛ. "Лидс" "Элланд Роуд"да "Челси"га жавобсиз 3та гол урди

Теглар :  Челси АПЛ Лидс
АПЛ 3-тур доирасидаги "Лидс" — "Челси" ўйини бўлиб ўтди.

"Лидс" — "Челси" 3:0

Голлар: Ааронсон (33), Морено (37), Харрисон (69)

"Лидс": Мелье, Кристенсен, Льоренте, Кох, Стрейк, Жеймс, Рока, Адамс, Харрисон, Ааронсон, Родриго.

"Челси": Менди, Тиаго Силва, Кулибали, Жеймс, Кукурелья, Лофтус-Чик, Жоржиньо, Маунт, Галлахер, Хавертц, Стерлинг.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Лидс

Бренден Ааронсон - 33', Родриго - 37', Джек Харрисон - 69'

Премьер-лига . 3-тур

21/08/2022, 19:00

0
:
3
Тугади

Челси

Стадион: Elland Road, 36372 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
33'  Бренден Ааронсон
37'  Родриго
37'  Джек Харрисон
61'  Марк Рока (Адам Форшоу)
69'  Джек Харрисон
69'  Родриго
70'  Дэниел Джеймс (Луис Синистерра)
83'  Джек Харрисон (Сэм Гринвуд)
83'  Бренден Ааронсон (Матеуш Клих)
83'  Родриго (Джо Гельхардт)
9'  Калиду Кулибали
36'  Рахим Стерлинг
64'  Конор Галлахер (Кристиан Пулишич)
64'  Жоржиньо (Хаким Зиеш)
77'  Мэйсон Маунт (Бен Чилуэлл)
84'  Калиду Кулибали
87'  Рахим Стерлинг (Сесар Аспиликуэта)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.


88. Ҳа, Томас Тухель бугун "Элланд Роуд"да барчасини ютқазди. "Лидс" бугун рақибидан кўра вазиятлардан яхшироқ фойдаланди.


84. Кулибали иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда, майдондан четлатилди. У рақибнинг қарши ҳужумини очиқчасига тўхтатиб қолди.

82. "Челси" ҳужумларни давом эттирмоқда ва кўплаб зарбалар бермоқда, аммо Тухель жамоасига самарадорлик етишмаяпти.

69. Жек Харрисон катта эҳтимол билан ўйиндаги ғолибни аниқлаб берди. Энди "Челси"га бир очко олиш ҳам қийин бўлади. 3:0 (!)

65. "Челси" ўйинчиси Жеймснинг зарбасини Мелье бироз қийинчилик билан бартараф этди.

61. "Лидс"да ўзгариш: Рокани Форшоу алмаштирди.

57. Зарбалар бўйича статистикада деярли тенглик. Мезбонлар 10та, "Челси" эса 9та зарба берган.

50. "Челси"да қарши ҳужумда яхши имконият юзага келганди, аммо Хаверцнинг зарбасини ҳимоя тўсиб қолди.

48. Кукурельянинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди, испан ўзи учун ноқулай оёқда зарба берган эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС


45. Биринчи бўлим якунланди.

37. ГОООООООООЛ!!! Испаниялик Родриго Морено жарима майдончаси ичига узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди.

36. Навбатдаги сариқ карточка Раҳим Стерлингга кўрсатилди. У ўз жарима майдончаси яқинида рақибини чалиб йиқитди.

33. ГООООООЛ! "Лидс" ҳисобни очмоқда! Ааронсон Мендининг қўпол хатосидан сўнг гол уриб кетди. Сенегаллик дарвозаси олдида рақибни алдамоқчи бўлди, аммо...

32. Родриго қарши ҳужум давомида яна рақиб дарвозасини нишонга олди. Аммо, бу сафар Менди тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

27. "Челси" ўйинда устунликка эришмоқда. Қулай вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади.

22. Маунт! Англиялик ўткир бурчакни нишонга олди, аммо Мелье ажойиб сейв ижро этди.

20. Родриго жарима майдончаси ичига кириб, Менди дарвозаси томон зарба берди, бироз ноаниқ.

15. ГООООООЛ! Стерлинг ажойиб гол урмоқда, аммо англияликнинг ушбу ажойиб голи офсайд сабаб бекор қилинди.

9. Ўйиндаги илк сариқ карточка Калиду Кулибалига кўрсатилди. Сенегаллик рақиб ўтиб кетганидан сўнг, унинг либосидан тортиб қолди.

5. "Челси" ҳужумлар қилишда давом этмоқда. Бу сафар Лофтук-Чик ўз омадини синаб кўрди. Бироқ тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

1. Илк дақиқаданоқ ўта хавфли вазият! Стерлинг жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди!

ЎЙИННИ ЖОНЛИ ЭФИРДА КЎРИШ ВИДЕО

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Тез орада АПЛ 3-тур доирасида "Лидс" ва "Челси" ўртасидаги ўйин старт олади. Ушбу ўйинни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика