АПЛ. "Лестер" "Брентфорд"ни бир тўп фарқи билан енгди

Sherzod Nurmatov
20 мар 2022, 21:19
Англия чемпионати 30-туридан ўрин олган "Лестер" ҳамда "Брентфорд" ўртасидаги қарама-қаршилик якунига етди.

Учрашувдаги ҳисоб 20-дақиқада Тоимоти Кастань томонидан очилди. 33-дақиқада Мэддисон ҳисобдаги фарқни оширди. 85-дақиқада меҳмонлар форварди Йоан Висса орадаги фарқни қисқартирди. 

Шу тариқа, "Лестер" ўз уйида қийин ғалабага эришди.

Лестер – Брентфорд 2:1 

«Кинг Пауэр»

Голлар: 1:0 – 20 Кастань, 2:0 – 33 Мэддисон, 2:1 – 85 Висса.

Лестер – Шмейхель, Жастин, Амарти, Союнжу, Кастань (Эванс, 64), Менди, Тилеманс, Мэддисон, Барнс, Дьюзбери-Холл (Сумаре, 79), Ихеаначо (Дака, 86).

Брентфорд – Райя, Айер (Роэрслев, 66), Янссон, Пиннок, Генри (Фосу, 74), Нергор, Йенсен, Янельт (Баптист, 56), Мбемо, Тоуни, Висса.

Огоҳлантиришлар: Дьюзбери-Холл (76), Пиннок (83), Нергор (90).

Айни пайтда "Лестер" 36 очко билан 10-поғонада бораётган бўлса, "Брентфорд" 30 очко тўплаган ҳолда 15-ўринга жойлашган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia