

АПЛ ва клублар Скадэмор бошқа лигага, масалан Испания чемпионатига ўтишидан ҳавотир олишди. АПЛ бош директори ТВ шартномалар бўйича анча тажрибали мутахассис ҳисобланади.
АПЛдагилар уни маслаҳатчи сифатида сақлаб қолиб, Ричардни рақобатчи лигага бериб юбормоқчи эмас.
Скадэмор 1999 йилдан бери АПЛ директори сифатида ишлайди. Тез орада унинг ўрнини Animal Planet президенти Сюзанна Диннэйж эгаллайди.



