АПЛ ҳакамлар қўмитаси собиқ раисининг фикрича, симулянтларни жазолаш вақти келди

Aslanov Jasurbek
12 дек 2016
АПЛ ҳакамлар қўмитаси собиқ раиси Кит Хакеттнинг сўзларига кўра, лиганинг амалдаги раҳбарияти симулянтларга қарши қарорлар чиқариш керак.

"Агар футболчи симуляция қилса ва ҳакам буни пайқаб қолса, футболчига сариқ карточка кўрсатилади. Аммо ҳар доим ҳам рефери ушбу ҳолатни кўра олмайди. Ўтган ҳафтада "Тоттенхэм" хавбеки Деле Алли "Суонси Сити"га қарши баҳсда Жонатан Моссни алдади. Майк Жонс Роберт Снодграсснинг симуляциясини кўрмади ва пенальти белгилади.

Ишим болалар футболи билан боғлиқ ва улар кумирларига танқид қилиб, симуляция ишлатаётганини кўрдим. Бу билан курашиш керак. Симулянтларни жазолаш вақти келди" - дейди Хакетт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph