АПЛ гранди саудияликлар қўлига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
24 окт 2024
Саудия Арабистони мустақил фонди "Челси"ни сотиб олишга қизиқиб қолди.

"The Independent" хабарига кўра, "Ньюкасл" етарлича даражада машҳур эмас ва журналларнинг сарлавҳаларида порламайди. Бу эса фонд хўжайинларига маъқул келмаган.

Саудиялик амалдорлар каттароқ клубни сотиб олишни мақсад қилган. Эътиборга "Челси" ва "Ливерпуль" каби клублар тушган.

Ҳатто "Барселона"нинг қарзлари катта бўлса-да, эхтимолий харид кўриб чиқилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Independent