АПЛ "Эвертон"ни яна икки очкодан маҳрум қилди

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024
"Ирислар" учун вазият янада ёмонлашди.

"Эвертон" яна жазоланди. АПЛ матбуот хизмати Мерсисайд клуби яна икки очкони йўқотгани ҳақида хабар берди. Сабаби ўша-ўша – молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш.

Аввалроқ жамоадан 10 очко олиб ташланганди. Бунинг устидан "Ирислар" апелляция шикоят қилган ва текширув натижасида клубга 4 очко қайтариб берилганди.

"Эвертон" айни пайтда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турда "Челси" меҳмони бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports