UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  0 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  4 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  3 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  2 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   4 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  17

АПЛ. "Челси"дан даҳшатли камбэк: 90+10 ва 90+11-дақиқадаги голлар "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба келтирди! Янгиликлар

АПЛ. "Челси"дан даҳшатли камбэк: 90+10 ва 90+11-дақиқадаги голлар "Манчестер Юнайтед" устидан ғалаба келтирди!

Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган "Челси" — "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" — "Манчестер Юнайтед" 4:3

Гол: Галлахер (4, 1:0), Пальмер (20-п, 2:0), Гарначо (34, 2:1), Фернандеш (39, 2:2), Гарначо (67, 2:3), Пальмер (90+10, 3:3), Пальмер (90+11, 4:3).

Челси – Петрович, Гюсто (Гилкрист, 75), Дисаси (Чалоба, 75), Бадьяшиль, Кукурелья, Галлахер (Мадуэке, 89), Мудрик (Стерлинг, 71), Фернандес, Палмер, Кайседо (Чуквумека, 71), Жексон.

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Варан (Эванс, 46; Камбвала, 66), Магуайр, Уан-Биссака, Каземиро (Мактомини, 75), Бруну Фернандеш, Майну, Антони, Гарначо (Маунт, 85), Хейлунд (Рэшфорд, 66).

Челси

Конор Галлахер - 4', Кол Палмер - 19', Кол Палмер - 90', Кол Палмер - 90'

Премьер-лига . 31-тур

05/04/2024, 01:15

3
:
4
Тугади

Манчестер Юнайтед

Алехандро Гарначо - 34', Бруну Фернандеш - 39', Алехандро Гарначо - 67'

Стадион: Stamford Bridge, 39694 томошабин

Бош ҳакам: Jarred Gillett

45'
90'
4'  Конор Галлахер
19'  Кол Палмер
32'  Мало Густо
35'  Энцо Фернандес
71'  Михаил Мудрик (Рахим Стерлинг)
71'  Мойсес Кайседо (Карни Чуквуемека)
75'  Мало Густо (Алфи Гилкрист)
75'  Аксель Дисаси (Трево Шалоба)
89'  Конор Галлахер (Нони Мадуеке)
90'  Кол Палмер
90'  Кол Палмер
90'  Энцо Фернандес
90'  Мойсес Кайседо
34'  Алехандро Гарначо
39'  Бруну Фернандеш
39'  Диогу Дало
46'  Рафаэль Варан (Джонни Эванс)
66'  Расмус Хойлунд (Маркус Рэшфорд)
66'  Джонни Эванс (Уилли Камбвала)
67'  Алехандро Гарначо
67'  Антони
75'  Каземиро (Скотт Мактоминей)
86'  Алехандро Гарначо (Мэйсон Маунт)
90'  Харри Магуайр

90+11. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! ДАҲҲШАААААТТТТТТТ!!!!! ПАЛЬМЕЕЕРРРРРР!!!

90+10. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!! ПАЛЬМЕЕРРРР!! "Челси" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолмоқда!

90+8. Пенальти ВАР орқали кўрилди ва борлиги тасдиқланди.

90+7. ПЕНАЛЬТИ! "Челси" сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин!

90+3. "Юнайтед" тўпни ушлаб турган ҳолда ҳужум қилмасликка ҳаракат қилмоқда.

90+1. Мадуэкенинг зарбасини Онана ушлаб олди.

Ўйинга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Лондонликлар яна стандарт амалга оширишди. Лекин зарбагача етиб кела олишмади. Энцо оффсайдда қолиб кетди (лекин оффсайд йўқ эди)

85. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. Бу орада Маунт жонажон стадионида майдонга тушмоқда.

79. УУХХХХХ!!! Камбвала тушиши билан зўр ўйнамоқда. Бир томонда эса Мактомини жароҳат олгандек бўлиб турибди.

78. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга бош билан зарба берилди. Ноаниқ.

74. УХХХХХХ!!! Пальмер жаримадан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Онана вақтида реакция кўрсатди.

71. Почеттино бир йўла икки ўзгариш қилди. Кўрамиз, бу қанчалик ўзини оқларкан.

67. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!! ГАР-НА-ЧОООООО!!! АНТОНИдан супер пас! Мана бу камбэк! Аргентиналикдан португалча гол нишонлаш!

66. Эванс ҳам жароҳат олиб, майдонни тарк этди. АПЛдаги сўнгги 6 ўйинида гол урган Расмус ҳам ўйиндан олинди.

64. УХХХХХ!!! Антони жамоадошларига зўр вазият яратиб бермоқчи бўлди. Рақиб дарвозаси ёнига, бўш қолган дарвозага гол уриш учун тўпни ташлаб берди. Бироқ бирор шериги топилмади.

60-дақиқага келиб, "Челси"даги умумий зарбалар сони 16, "Юнайтед"да эса 18ни ташкил қилмоқда. 1 соат ичида 34 зарба. Зўр ўйин бўляпти.

58. ЗАРБАААААА!!! Пальмернинг кучли зарбасини Онана қийинчилик билан қайтарди!

57. Хойлунд гол уришга яқин келди. Унинг зарбасига Дисаси тўсиқ бўлди.

55. БРУНУУУУУ!!! "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Лекин Брунунинг кучли зарбаси дарвоза тепасига йўл олди.

53. ЗАРБААААААА!! Пальмернинг кучли зарбасини Онана муштлари билан уриб юборди.

49. "Челси" ҳужумга ўтди. Пальмернинг зарбасини Магуайр қайтарди.

47. УХХХХХ!!! "Юнайтед" иккинчи бўлимни ҳам юқори суратда бошлади. Аввалига Бруну, кейин Гарначо, сўнгра Магуайрнинг зарбаси голга айланмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Кутилган ўзгариш амалга оширилди: Варан ўрнига Эванс.

Биринчи бўлимдан кейин зарбалар сони: 11-13. Тасаввур қилинг, қандай отишма бўлмоқда бу ўйинда...

Биринчи бўлим якунланди, танаффус!

45+5. ЗАРБАААААА!!! Галлахернинг кучли зарбаси дарвоза устунини титратди! 

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлимдан ҳулосалар жуда зўр. Томонлар очиқ ўйин кўрсатишмоқда ва ҳимояни ўйлаётгани ҳам йўқ. Зарбалар жуда кўп, бундай ўйинлар кам бўлади. Ўзбекистон чемпионатида эса умуман)

42. "Юнайтед"да стандарт. Фернандешнинг узатган тўпини Магуайр дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилиб кўрди. Лекин аниқ зарба бўлмади.

41. Варан ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Ўз навбатида Эванс машғулотларни бошлаб юборди.

39. МАНА ГООООЛЛЛЛ!! Ҳисоб  тенглашди!!! Бруну боши билан берган зарбаси орқали ўз номини таблога ёздириб қўймоқда!

38. ЗАРБАААААА!! Энцонинг зарбасини Онана қайтарди!

37. Томонлар очиқ ўйин кўрсатмоқда. Вазиятлар жуда кўп. Зўр ўйин бўляпти. Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

36. "Юнайтед" стандартга эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Магуайр майдонга қайтаришга ҳаракат қилди. Бироқ уриниш ўхшамади.

34. ГООООООЛЛЛЛ!! Гарначо ҳисобни қисқартирди!

33. ЗАРБААААААА!!! Майнунинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан ушлаб олди.

28. ЗАРБААААААА!!! Мудрик ўткир бурчакдан хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонидан тегди.

25. УХХХХХХХ!!! "Челси" ҳисобни йириклаштириши мумкин эди. Жаримадан узатилган тўпга Дисасининг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

22. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди.

20. ГГОООООООЛЛЛЛЛЛ!! Г(К)ол Пальмер пенальтишунослигини яна бир бор исботлади!

18. ПЕНАЛЬТИ! Антони ўз жарима майдончаси ичида Кукурельяни йиқитди. Ҳакам иккиланмасдан 11 метрликка ишора қилди.

16. Кайседо ҳужумга ўтди. Магуайрни ортда қолдирган футболчининг йўлига Варан чиқди. Мойсес пас берди, бироқ тўп аввал Варанга, кейин ўзига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

14. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Узоқ босимдан кейин Кукурелья дарвозага зарба берди. Тўп анчагина ноаниқ кетди.

10. "Юнайтед" яна ҳужумда. Хойлунднинг пасидан кейин Гарначонинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

8. Антони узоқ масофадан Петрович дарвозасини нишонга олиб кўрди. Посбон тўпни ушлаб олди.

4. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!! ГОЛЛАХЕР!) Галлахернинг кучли зарбаси дарвозадан ўрин олди!

1. УХХХХХ!! 40-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди, Антонининг зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Баҳс стартига оз вақт қолмоқда.

- Учрашув стартига ҳали вақт бор. Дастлабки ҳуштакни кутишда давом этамиз.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари, эътиборингизни мухлисларга тўлиб тошган, қайноқ "Стэмфорд Бриж"га таклиф қиламиз. Ушбу стадионда мавсумни яхши ўтказа олмаётган, лекин тарихи буюк ва мухлислари жуда кўп икки жамоа - "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўзаро баҳс олиб боради.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика