АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди

Alisher Ostonov
26 окт 2025
АПЛ 9-тур доирасидаги "Брентфорд" — "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Уаттара ҳисобни очди, 45-дақиқада Шаде ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Керкез 45+5 дақиқада ҳисобни қисқартирди. Аммо, "Брентфорд" футболчиси Игор Тиаго пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасини ғалаба сари анча яқинлаштирди. Салаҳ 89-дақиқада ҳисобни қисқартирди, аммо бу бир очко учун ҳам етарли бўлмади.








Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia