

Унда Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Олимпия” стадионида “Сток Сити”ни қабул қилиб, асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида киритилган гол эвазига бир очкони қўлга киритди.
Ўйиннинг 86-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Энди Кэрролл Батленд қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. “Вест Хэм” 35 очко билан 14, “Сток Сити” эса 28 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ. 34-тур
Вест Хэм – Сток Сити 1:1 (0:0, 1:1)
17 апрель, 00.00. “Олимпия” стадиони
Голлар: 0:1 – 79 Крауч, 1:1 – 90 Кэрролл.
Вест Хэм – Харт, Крессуэлл, Масуаку (Лансини, 81), Сабалета, Огбонна, Фернандеш (Эрнандес, 76), Нобл, Жоау Мариу (Кэрролл, 86), Куяте, Арнаутович, Райс.
Сток Сити – Батленд, Зума, Мартинс Инди, Питерс, Шоукросс, Шакири, Ндиайе, Собхи (Кэмерон, 62), Аллен, Бауэр (Крауч, 70), Диуф (Айрленд, 87).
Огоҳлантиришлар: Крауч (79), Мартинс Инди (82), Куяте (85), Ндиайе (90), Крессуэлл (90).




