UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  23 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  35 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

АПЛ. 4-тур шарҳи ва "EPLMANAGER"да ғолиб аниқланди Янгиликлар

АПЛ. 4-тур шарҳи ва "EPLMANAGER"да ғолиб аниқланди

10-12 сентябрь кунлари Англия Премьер-лигасининг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Тўртинчи тур учрашувларини Манчестер дербиси очиб берди. Унда Пеп Гвардиола шогирдларининг қўли баланд келди. Мезбонлар сафида Златан Ибрагимович ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган бўлса, Де Брюйне ва Ихеаначонинг голлари "шаҳарликлар"га ғалаба олиб келди.


"Тоттенхэм" "Сток Сити"ни 4:0 ҳисобида таслим этди. Сон Хён Мин, Алли ва Кейн муаллифлигидаги голларга меҳмонлар жавоб бера олишмади. "Арсенал" эса ўз мухлисларини асабийлаштиришда давом этмоқда. "Тўпчилар" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилиб, сўнгги дақиқада пенальтидан урилган гол туфайли 3 очкони қўлга киритишди. "Ливерпуль" АПЛнинг амалдаги чемпиони "Лестер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. "Тулкилар" дарвозасига урилган тўртта голга, Клаудио Раньери жамоаси Вардининг ягона голи билан жавоб берди. Наҳотки ушбу эртак якунланган бўлса?

"Челси" бу турда очко йўқотишга мажбур бўлди. "Суонси" кўкларни қийнаб қўйган паллада, "аристократлар"га Диего Коста ёрдамга келди ва ўз жамоаси учун бир очко ишлади. "Сандерленд" ва "Эвертон" ўртасидаги баҳс Ромелу Лукакунинг "қайта туғилиши" бўлди. Бельгиялик ўз ҳисобига хет-трик ёздириб қўйди ("EPLMANAGER"да супер-капитан - 51 очко). Шундай қилиб, АПЛнинг фентези-лигасидаги Осиё Очиқ Чемпионати ғолибини аниқлашда Лукаку муҳим ролни эгаллади.


Осиё Очиқ Чемпионати ғолиби "FC ABS" жамоаси бўлди ва у сўнгги турда 88 очко тўплашга муваффақ бўлди. Унинг таъқибчиси 9 очко ортда қолди.

Бундан ташқари, ушбу совринли лигада иккинчи ўрин ҳам Ўзбекистон вакилига насиб этди. Ушбу совринли лиганинг кучли ўнлигида 5 нафар ўзбекистонлик борлиги бизни қувонтиради. Ғолиб эса Ўзбекистонни "EPLMANAGER" сайтидаги ҳозирча энг муваффақиятли мамлакатга айлантирди. Кейинги совринли мусобақаларда ҳам ҳамюртларимизга омад тилаб қоламиз.


Ҳафтанинг энг яхши футболчилари:

1 - Romelu Lukaku (Everton) 17 очко

2 - Son Heung-Min (Tottenham) 16 очко

3 - Michail Antonio (West Ham United) 12 очко

4 - Etienne Capoue (Watford) 10 очков


"EPLMANAGER"нинг 4-турида энг кўп очко жамғарган фойдаланувчи


Осиё Очиқ Чемпионати ғолиби билан интервьюни тез орада эълон қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика