UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  0 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  3 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  8 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  16 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  2 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  9

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди Янгиликлар

Апелляция қўмитаси "Андижон" аъзоси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган жазони енгиллаштирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Апелляция қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда кун тартибидан ўрин олган масалалар, хусусан, Тартиб-интизом қўмитасининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ҳамда Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан "Андижон" футбол клубининг ёзган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

2023 йил 11 март куни Суперлиганинг 2-тур доирасида "Сурхон" ва "Андижон" футбол клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда "Андижон" футболчиси Рубин Хебайнинг учрашув бош ҳакамини чет тилида ҳақорат қилганлиги оқибатида бош ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилган вазият ва видеоёзувлар мутахассислар томонидан қайта ўрганиб чиқилиб, футболчига нисбатан тайинланган интизом жазо чорасини енгиллаштириш учун асослар мавжудлиги тўғрисида фикр берилди.

Апелляция қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ишга оид тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, "Андижон" футбол клуби футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини қисман ўзгартириш лозим деган хулосага келди.

Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клубининг футболчиси Рубин Хебайга нисбатан қўлланилган 3 та ўйинга четлаштириш интизом жазосини 2 та ўйинга ўзгартириш ҳамда жарима интизом жазосини ўзгаришсиз қолдириш юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, Апелляция қўмитаси "Андижон" футбол клуби томонидан Ҳакамлар қўмитасининг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан берилган шикоят аризасида Ҳакамлар қўмитасининг қарорини ўзгартириш учун етарли асослар мавжуд бўлмаганлиги учун қаноатлантиришни рад этди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика