Анзур Исмоилов: "Ёрдам керак бўлса, терма жамоага қайтишга тайёрман"

Alisher
16 апр 2020
"Пахтакор" ҳимоячиси Анзур Исмоилов Ўзбекистон терма жамоасига қайтишга тайёрлигини билдирди.

Футболчи бу ҳақда сайтимиз томонидан ташкил этилган "Тезкор студия"нинг онлайн видеоконференциясида маълум қилди.

"Тўғри, ўйиндан сўнг Вадим Абрамов олдимга келиб, Жанубий Корея ва Япония каби терма жамоаларга қарши ўйинларда иккинчи қаватдаги устунликни таъминлаш учун ёрдам беришимни сўради. Мен ҳам буни рад этмадим. Сабаби мен терма жамоага ёрдам бериш учун доим тайёрман", - дейди Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали ҳимоячи терма жамоадаги фаолиятини 2019 йилнинг сентябрь ойида якунлаган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia