Анзур Исмоилов: "Кореяда ғалаба қозониб, ҳолатимизни янада яхшилаб олмоқчимиз"
10 ноя 2016 22:50
Янгиликлар
Анзур Исмоилов: "Кореяда ғалаба қозониб, ҳолатимизни янада яхшилаб олмоқчимиз"
Ўзбекистон - Иордания (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Анзур Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўртоқлик ўйини фойдали бўлди деб ўйлайман. Барча йигитлар турли формада баҳсга етиб келишди. Бундан ташқари янги тактик услубларни ҳам синовдан ўтказиб олдик. Тўғри ўйинимиздан у қадар хурсанд эмасмиз", - дейди Исмоилов.
- Вадим Афонин терма жамоага қанчалик киришиб кетди?
- Уни ёшлигидан жуда яхши билан. "Трактор"да бирга ўйнаганмиз. Терма жамоада ўзини йўқотиб қўйгани йўқ. Кейинги баҳсларда янада яхши ўйнашига ишонаман.
- Олдинда Жанубий Корея билан ўйин кутмоқда...
- Кореяга ютқазгани бормаслигимиз аниқ. Ғалаба қозониб мусобақа жадвалидаги ҳолатимизни янада яхшилаб олишга уринамиз. Фақат - ғалаба!
Нарзулла Сайдуллаев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар