

Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ иштирок этди. Баҳснинг илк дақиқасида меҳмонлар футболчиси Елавич ҳисобни очди, бироқ 8-дақиқада улар бир киши кам бўлиб қолишди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида Одион Игало пенальтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлим бошида Лонг Тан ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада яна бир меҳмон футболчисига қизил карточка кўрсатилди. "Чанчун Ятай" эса рақиб дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қила олмади ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.


