

"Бу учрашув Туркияга қарши баҳсдан осонроқ ўтди. Ҳар ўйин ҳар хил футболчилар майдонга тушяпти. Мураббий барча ўйинчиларга имкон бериб, уларни кузатмоқда.
Биринчи бўлим? Учрашувнинг биринчи ярмида рақиб ҳимояга ётиб олди ва КХДР дарвозаси олдида вазият яратишга қийналдик. Иккинчи бўлимда уларда чарчоқ сезилди ва зоналар пайдо бўлгани учун голлар уришга муваффақ бўлдик" - дейди Анзур Исмоилов.
Ниғмонхўжа Нозимов ёзиб олди
Эслатиб ўтамиз, Туркия - Ўзбекистон учрашувида вакилларимиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.



