UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  28 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  38 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Анзур Исмоилов: "Биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши"

Иорданияга қарши баҳс Анзур Исмоилов учун юбилей ўйин бўлди.
“Пахтакор”даги ўйинлари билан илк маротаба терма жамоамиздан жой олган марказий ҳимоячи БААда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида фаолиятидаги 60-ўйинида майдонга тушди. Шу муносабат билан Анзурдан ўйиндан кейинги фикрларини олдик.

“Албатта терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш барчамиз учун шараф. Биз билан шуғулланаётган янги авлод ҳимоячиларига ҳам мана шундай марралларни забт этиб боришларини тилаган бўлар эдим. Футболчининг ҳаётида ҳар хил кунлар бўлади, аммо МТЖ йўлида ҳар қандай вазиятда меҳнат қилиш керак деб ўйлайман. Йиллар давомида менга ишонч билдираётган мураббий ва мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. ЖЧда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб этсин”, - дейди Анзур Исмоилов



- Бугун ҳимояда катта ўзгаришлар кузатилди. Марказда Кримец билан бирга ўйнадингиз. Қанотларда Сайфиев ва Муҳаммадиев ҳаракат қилишди. Бундай ҳолатда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Албатта бироз қийналдим. Сабаби ўзингиз айтганингиздек, бу йигитлар билан биринчи марта бирга ўйнадик. Масалан, Шавкат Муллажонов қайси вазиятда қандай ҳаракат қилишини деярли ёддан биламан. Қийин бўлиши сабаби, уларни тажрибасизлиги эмас, мен учун янги ўйинчи бўлишганида. Яъни, ёшлар қандай қарорга келишларини мен билмас эдим. Шу боис бироз қийинчилик кузатилди. Шундай ўйинлар орқали уларга ўрганиб оламиз. Қисқа баҳо берсам, биринчи ўйин учун ҳаммаси яхши дея оламан.

- Сиз энди терма жамода деярли фахрий футболчига айланиб бўлдингиз. Ўз вақтида Суюнов, Иномов, Алиқулов ва Ашурматов каби ҳимоячилар ўйнашган. Бугунги ёшлар ҳақида нима дея оласиз, улар муҳим мусобақага тайёрмилар?
- Барча ҳам бир кун келиб терма жамоада ўйнашни бошлайди. Мисол учун, Шуҳрат Муҳаммадиев жуда чаққон ва кучли футболчи. Бироз ўзига бўлган ишончни оширса барчаси яхши бўлади. Шундай ўртоқлик учрашувлар орқали тажриба ортиб бораверади.

- Шуҳрат ҳақида гапирдингиз, Фаластин билан баҳсда Муҳаммадиев жуда фаол ўйнаганди. Иордания билан ўйинда эса баъзи хатоларга йўл қўйди. Бу борада нима дея оласиз?
- Иордания жуда кучли рақиб, улар жанговор таркиб билан майдонга тушишди. Бизга ўйлаш учун деярли вақт беришгани йўқ. Фаластин билан учрашувда эса очиқроқ ўйин бўлганди. Бундан ташқари рақибнинг савиясида ҳам бироз фарқ бор.



- Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда биз дурангни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилсак ҳам бўлар эди. Лекин кўрдикки, ўйин охиригача ҳужумлар ташкил этилаверди. Бу футболчилардан анча жисмоний куч талаб қилинади. Осиё Кубогидаги барча ўйинлар шундай бўлади...

- Биз икки маҳал машғулотдан сўнг ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Мураббийларимиз жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун шундай қарорга келишмоқда. Осиё Кубогига шу йўсинда тайёргарлик кўриб борамиз. Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади дейишадику. Меҳнат қилишда давом этамиз, ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, бу ўз самарасини бераяпти.

- Иордания савия жиҳатдан биз билан деярли бир хил десак бўлади. Ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда, дарвозабони жуда кучли. Бугун сўнгги нуқтани қўядиган футболчилар топилмади. 5-6та вазият содир этилди 2та гол урилди. Қитъа чемпионатида бундай хатолар кечирилмайди.
- Дубайдаги бу йиғинда асосий урғу жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишлашга қаратилмоқда. Шу сабабли ҳам ўйинимиз у қадар яхши шаклланмаган. Менимча айнан шу ўйиндан сўнг тўп билан машғулотлар кўпаяди. Ҳужумкор футболчилар дарвозага кўпроқ зарба беришлари керак. Ироққа қарши ўйинларда янада ишонч билан ўйнашимизга ишонаман.

- Олдин асосан қанотлардан ҳужум ташкил қилардик. Бугун эса рақибни истаган нуқтасидан ёриб киряпмиз, ҳимоячилар ҳам ҳужумга қўшилишяпти?
- Янги Зеландия, БАА ва Фаластин билан баҳсларда айтиб ўтганингиздек катта куч билан, турли нуқталардан ҳужум уюштирдик. Барча бир-бирини ўрнини тўлдириб туряпти. Натижада, бир кишининг хатосини иккинчиси ёпяпти. Бир киши ташкил қилган ҳужумни иккинчиси ҳам туза оляпти. Қанот ҳимоячилари олдинга ўтсалар, марказдагилар уни ўрнини билинтирмаяптилар. Бу футболчилардан катта жисмоний куч талаб қилади. Қувонарлиси, буни жамоадошларим уддалаяптилар.  



- Иордания билан ўйинда биз деярли хавфли жарима тўпига эга бўлмадик. Рақибларда эса иккита шундай имконият бўлди. Яхшики Нестеров бугун икки бор жамоамизни голдан қутқарди. Осиё чемпионатидаги рақиблар бундай ҳолатда жиддий жазолашлари мумкин.

- Рақиб ҳужум қилса ҳимоячиларга қийин бўлиши аниқ. Қўполликлар эса ҳимоячиларнинг бироз олдинроқ, ёки аксинча кечроқ тўпга интилиши туфайли содир бўлади. Албатта Австралиядаги қитъа чемпионатида бундай хатолар қилмасликка уринамиз.

- Ҳозирги таркибга яна 5 нафар етакчи футболчимиз қўшилса ўйинимиз янада кучайса керак?
- Тўғри, бир қатор йигитлар жароҳатларини даволашмоқда. Жепаров, Аҳмедов, Ҳайдаров каби футболчиларнинг терма жамоада тутан ўринлари жуда салмоқли. Улар сафга қайтишса ўйинимиз янада жозибадор ва ҳужумкор бўлади.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика