Анхель Ди Мария фаолиятини қаерда якунлашни истаётганини айтди

Mirjalol Normatov
8 ноя 2020
ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария келажаги ҳақида гапирди.

32 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятини ПСЖда якунлашни истаётганини айтиб ўтди. Бироқ унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар давом этади.

"Футболчилик фаолиятимни Европада, ПСЖда якунлашни истайман, бироқ кўп нарса менга боғлиқ эмас.

Яхши жисмоний ҳолатдаман ва бундан мамнунман. Клубдагилар мен билан илиқ муносабатда ва қўлдан келганча бор кучим билан жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпман", - деди Ди Мария.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal