UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  1 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  5 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  39 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  6

Анвар Солиев: "Мезбонларда иштиёқ кучли бўлди" Янгиликлар

Анвар Солиев: "Мезбонларда иштиёқ кучли бўлди"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси спорт директори Анвар Солиев иштирок этди.

Анвар Солиев (“Навбаҳор” жамоаси спорт директори): - Аввало бугунги ғалаба билан “Андижон” жамоасини табриклайман. Мезбонлар кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Бизнинг йигитларда эса негадир бу нарса сезилмади.

Барча нарса руҳиятга боғлиқ. Менимча, жамоамиз футболчилари учрашувдан олдин ғалаба қозондик, деб ўйлашди. Лекин бу сўзда эмас, майдонда исботланиши керак. Афсуски, буни амалда намойиш этиш жамоамизга насиб этмади.

Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Олдинда бизни “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клубларига қарши кечадиган қийин ўйинлар кутиб турибди. Энди мазкур учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика