Анвар Ражабов: "Жамоага нима бўлаётганига мен ҳам ҳайронман"
18 май 2014 20:35
Янгиликлар
Анвар Ражабов: "Жамоага нима бўлаётганига мен ҳам ҳайронман"
Бу йил яна олий лигада иштирок этаётган "Андижон", ўз мухлисларини ранжитишда давом этмоқда.
Жамоа 8-турдан кейин 4 очко жамғариб турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Табиийки бу маҳаллий ишқибозларга ёқмаяпти. Яқинда "Навбаҳор" майдонига сафар уюштирган "бургутлар" дербида йирик (0:3) ҳисобда мағлуб бўлиб қайтди. Учрашувдан сўнг андижонликлар ҳужумчиси Анвар Ражабов билан суҳбатлашдик.
- Очиғи, жамоага нима бўлаётганига мен ҳам тушунмаяпман, - дея гап бошлади 26 ёшли футболчи. - Ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмоқда. Лекин негадир натижа ижобий кечмаяпти. Навбаҳор билан ўйинга келадиган бўлсак, асосий таркибнинг 3-4 та аъзоси жароҳат туфайли майдонга туша олмади. Қолаверса учрашувда 2та ҳимоячимиз алмаштирилди. Шу куни наманганликларнинг ғалабага бўлган иштиёқ юқори бўлгани учун ютди деб ҳисоблайман. Бизда ҳам иштиёқ бор, лекин боя айтганимдек омадимиз келмаяпти.
- Намангандаги учрашувда биргина мени эмас, бутун жамоани ўйини чиқмади.
- Умид қиламанки, "Андижон" олий лигадан тушиб кетмайди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз, - дейди Анвар Ражабов.

championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар