Анвар Ғофуров ва Сардор Собирхўжаев "Бунёдкор"да
10 июл 2017 12:29
Янгиликлар
Анвар Ғофуров ва Сардор Собирхўжаев "Бунёдкор"да
Олий лига клублари иккинчи даврага тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби тайёргарлик жараёни билан бирга янги ўйинчиларни жалб этишда давом этмоқда. Бироз аввал Воҳид Шодиев "қалдирғочлар" билан шартнома тузгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, жамоа йиғинида Анвар Ғофуров ва Сардор Собирхўжаевлар ҳам иштирок этишмоқда. Клуб тез орада ҳар икки ўйинчи билан шартнома имзолайди.
Анвар Ғофуров ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида "Обод"га ўтганди ва фаолиятини ўша ерда давом эттириб келаётган эди. Сардор Собирхўжаев эса 1-даврада Ғузорнинг "Шўртан" клуби сафида тўп тепган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" айни пайтда Чимён ёнбағирларидаги "Арчазор" масканида йиғин ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар