UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  2 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  0 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  1 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  12 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Бугунги дуранг биз тўғри йўналиш танлаганимизни исботлади"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун жуда кучли рақибга қарши ўйнадик ва қийин Ўйин ўтказдик. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақт етарли эмас эди. Имкон қадар тайёргарлик кўрдик. Бугунги учрашувда қайд этилган натижа мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Энди шундай услубда ўйнаймиз. Бугунги натижа футболчиларнинг меҳнати. Бугун омадимиз бизга кулиб боқди.

- "Навбаҳор" каби жуда кучли жамоага қарши тайёргарлик кўриш қанчалик қийин бўлди?

- Ўйиндан олдин бир нечта режа бор эди ва биз "А" план бўйича ўйнадик. Ўйин якунланаётган вақтида биз мағлуб бўлаётган эдик ва биз қандай ҳисобда мағлуб бўлишимиз фарқи йўқ эди. Қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар мағлубият барибир мағлубият. Биз шу сабабли ҳужумга ўтишни бошладик. Футболчилар яхши ўйин намойиш этишди.

- Бугун жамоангиз дастлабки очкони қўлга киритди. Бугунги ўйиндаги ижобий натижа футболчиларга қандай таъсир қилади. Кейинги учрашувларда қандай жамоани кўрамиз?

- 90 дақиқа давомида яхши ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам, натижа биз учун ижобий бўлди. Рақибимиз жуда кучли эди, таркиб томонлама ҳам ва мураббийлар томонлама ҳам.

- Жамоадаги янги легионерланинг қисмати қандай кечади?

- Ҳар бир футболчи жамоага кераклигини машғулотларда ва ўйинларда исботлаши керак. Барча футболчиларга имконият берамиз. 25та футболчимиз бор. Бугун эса янги футболчиларга имконият бердим ва легионерларга шу ўйинни давом эттириш кераклигини айтдим. Услубимизни рақибдан келиб чиқиб бироз ўзгартиришимиз мумкин.

- Дастлабки турлардаги иккита мағлубиятдан кейинги бугунги дуранг бу ажойиб натижа. Ажойиб натижа қайд этдингиз, аммо сизда эмоциялар кўринмаяпти. Бундай натижадан кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?

- Ўзимдан ўтганини ўзим билан. Ўйиндан олдин нималар бўлганини ўзим биламан, ўйин давомида ҳам кўп ҳиссиётлар бор эди. Эмоциялар жуда кўп. Бугунги дуранг биз тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиб берди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика