UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  13 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас" Янгиликлар

Анвар Бердиев йирик ғалабадан кейин: "Бу ҳали "Шўртан"нинг энг зўр ўйини эмас"

Про-лиганинг 16-тури доирасида "Юниред" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир ўйин бўлди. Биламиз, "Юниред" жамоаси иккинчи даврани яхши бошлади ва дербида "Динамо" билан дуранг ўйнади. Ўтган турда "Ғиждувон" йирик ҳисобда мағлуб қилинганидан кейин яхши кайфиятда биз билан ўйинга ташриф буюришди. Футболчиларимга раҳмат дейман, кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Фурсатдан фойдаланиб, халқимизни Мустақиллий байрами билан табриклайман. Жамоамизга ҳомийлик қилаётган инсонларга футболчиларимиз номидан табриклаб қоламан. 

- Дастлабки гол 9-дақиқада киритилди. Йирик ғалабанинг омили тезкор гол бўлди десак бўладими?

- Футбол 90 дақиқа ўйналади, голлар сонияларда урилади. Голнинг қайси дақиқада урилишининг фарқи йўқ. Тезкор гол ишни енгиллаштирган бўлиши мумкин. Йигитларимдан доимо ҳакамнинг илк хуштагидан ва якуний хуштагига қадар ҳаракат қилишларини талаб қиламан. 

- "Шўртан" бугунги кунга келиб 20та гол урди ва 18та гол ўтказиб юборди. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал ҳолат эмас. Биз ҳимоячилар билан ҳам алоҳида ишлаяпмиз. Лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Жамоадаги ҳамма бирга. Ҳужум ҳимоядан бошланади. Уларни доимо танқид қилиш ҳам бўлмайди. Бироқ булар устида ишлаяпмиз. Ўзим ҳам жамоанинг охирги марта қачон қуруқ ўйин ўтказганини эслай олмайман. Бугун шундай бўлди ва мени хурсанд қилишди.

- Захирадан тушганларнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Ҳеч қачон захирадан тушаётган футболчидан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашини сўрамайман. Қанча кўп гол урсак, шунча яхши.

- "Шўртан"нинг бугунги ўйинини мавсумдаги энг яхшиси деса бўладими?

- Ҳар бир ўйин қийин ўтяпти. Бугунги ўйинда жамоанинг гол ўтказиб юбормагани мени кўпроқ хурсанд қилди. Ўз навбатида ҳужумчиларимиз ҳам олдиларига қўйилган вазифани бажаришни уддалашди. Бироқ бир ўйин билан қониқиб қолмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар бор. Уларга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бу ҳали "Шўртан"нинг энг яхшиси эмас, ундан зўрлари олдинда бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика