UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Про лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 21-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйин оғир ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотди. Бугун ютқазишимиз ёки ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Якуний натижа дуранг билан якунланди.

- "Шўртан" ҳимояси охирги 15 дақиқаликда ишончсиз ҳаракат қилгандек кўринди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бундай демаган бўлардим. Чарчоқ натижасида футболчи ўзини бошқара олмаслиги мумкин. Бугун дарвозабонимиз жуда яхши ўйин кўрсатди. Гол ўтказмасак, ҳимоя ва дарвоза чизиғи яхши ўйин кўрсатган ҳисобланади.

- Жамоангиз бугун ўз мақсадига эриша олмаганига сабаб нима бўлди?

- "Хоразм" яхши шаклланган жамоа. Ўз мухлислари қаршисида ўйнаган жамоа билан майдонда осон бўлмайди. Вазиятларимиз ҳам бўлди албатта.

Такрорлайман, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

- Анвар Бердиев миллий чемпионатларимизда энг кўп гол урган ҳужумчи саналади. Ўзбекистонда шу каби кўп гол урадиган ҳужумчиларни кўраяпсизми?

- Ўзбек футболида сўнги йилларда эътибор анчайин кучли. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббий бўлиши керак. Ўйин вақтида қандай очилиши, қайси услубдаги зарба гол билан якунланиши ҳақида тушунчалар бериб борилиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика